
"Сампдория" Италия чемпионатининг 19-туридан кейин тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
"Шартнома имзолагунча ҳеч нарса дея олмайман. Жуда яхши формада эканлигимни ва жамоа олдидаги барча вазифаларни амалга ошириш ҳақида ўйлаётганлигимни айта оламан. Бу шаҳар Чемпионлар лигасида иштирок этишга лойиқ.
Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман, ўйнашга тайёрман ва "Сампдория" сафида кўплаб голлар урмоқчиман. Яқин кунлар ичида жамоа футболчилари билан учрашаман" - дейди Это'О.