

“Мен Гвардиола ва Моуриньони солиштира олмайман. Биринчиси «Бавария» билан ЕЧЛни юта олмаган. Иккинчиси эса «Порту» билан бу ишни уддалаган”, – дея қайд этган Это'О.
Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо 2003/04 йилги мавсумда «Порту» билан ЕЧЛда ғолиб бўлганди. Гвардиола эса мюнхенликлар билан кетма-кет уч мавсум испан грандларига ("Реал" - 2013/14, "Барселона" - 2014/15, "Атлетико" - 2015/16) мағлуб бўлиб, ярим финалдаёқ ЕЧЛдаги иштирокини якунлаганди.



