Это'О: "Моуриньо африкаликларга ишонади"

Оқил Абдубарноев
22 авг 2022
Машҳур собиқ футболчи Самуэль Это'О Жозе Моуриньо ҳақида гапирди.

Камерунлик ҳужумчи ўз вақтида "Интер"да португалиялик мураббий қўл остида ишлаган.

"Моуриньо дунёнинг энг яхши мураббийи, чунки у африкалик футболчиларни кучли деб ҳисоблайди. Жозе африкалик футболчиларга шунчалик ишонадики, уларга исталган вақтда имконият беради. Яқинда у дам олиш учун Намибияга ҳам ташриф буюрди", - деди Это'О.

Самуэль Это'О Жозе Моуриньо қўл остида 2009/2010 йилги мавсумда Италия чемпионати, Италия кубоги ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиққанди.

Ҳозирда португалиялик мутахассис "Рома"ни бошқармоқда.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Joy Sports