UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  1 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  10 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  9 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  37 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

Эътибордан четга қолаётган Каземиро... Янгиликлар

Эътибордан четга қолаётган Каземиро...

Футболчининг ўйинига нафақат майдондаги ҳаракатлари орқали, балки унинг меҳнати самараси бўлмиш статистикага қараб ҳам баҳо бериш мумкин.

Бевосита ўйинни томоша қилганда маълум сабаблар билан сиз футболчининг ўйинига объектив баҳо бера олмаслигингиз мумкин. Аммо, статистика алдамайди.

 

Мадриднинг "Реал" клуби ашаддий мухлисидан жамоа ғалабалари омили, бугунги кунда жамоанинг машҳур футболчилари ким десангиз, Криштиано Роналдо, Гарет Бейл, Серхио Рамос, Лука Модрич, Тони Кроос, Карим Бензема... Лекин Каземирони кўпчилик эсламаса ажабмас. 

Аслида эса "Реал" таркибида Каземиро бор бўлса, "Сантьяго Бернабеу" - мустаҳкам қалъага айланди. 

Ўзининг дебют баҳсини 2013 йилда "Бетис"га қарши ўтказган Каземиро, ўша вақтдаги бош мураббий Жозе Моуриньо режаларида йўқ эди. Шу сабабли, футболчи Португалияга равона бўлади. "Порту" таркибидаги ёрқин мавсум ва 2015 йилда ярим ҳимоячи яна Мадридга қайтади. 


Ўша вақтдан бери Каземиро кўп нарсага қодир эканлигини исботлашдан чарчамаяпти ва асосий таркибнинг чинакамига муҳим футболчисига айланиб улгурди. 

Майдон марказида катта кўламдаги ишни бажарувчи футболчи айниқса, рақибни тўпсиз қолдириш, ҳужумларни тўхтатиш, ўйинни ўқий олиш қобилиятини алоҳида тилга олиш зарур.

Эътиборли жиҳати шундаки, "қаймоқранглилар" эслашни ёқтирмайдиган ўша "Эл-класико"да ("Реал" - "Барселона" 0:4) кўпчилик учун кутилмаган ҳолат, Каземиро захирада қолдирилган. Ўз навбатида бу "Реал Мадрид"га қимматга тушганди.    

Тўғри, таркибдаги юлдузлар қаторида бразилиялик оҳиргилардан бўлиб эсланиши мумкин, лекин яна қайтариб айтамиз, статистика алдамайди, Каземиро "қироллик клуби"нинг ўта муҳим, асосий таркибни усиз тасаввур қилиб бўлмайдиган футболчисига айланиб бўлди. 


Жамоа ўйинида "баланс"ни сақлаб турган айнан шу футболчи ҳисобланади.

Бироз ошириб юбординглар демоқчи бўлган мухлислар диққатига, Пеле ҳамюрти мадридликлар таркибида 31 та ўйинда майдонга тушди - 30 та ғалаба ва (эътибор беринг) уй учрашувларида ҳали бирор марта мағлубият аламини тотишга мажбур бўлмади!

Бу Каземиро соғ даври ҳақида эди. Энди у жароҳат олгандан сўнг ўтган кичик, аммо муҳим давр ҳақида.

Оҳирги ҳафталардаги воқеалар Каземиронинг бугунги "Реал" учун нечоғли аҳамиятга эга эканлигини кўрсатиб берди. Зиданда бразилияликни алмаштириш учун муносиб ўринбосар шунчаки йўқ экан. 18 сентябр куни Ла Лиганинг 4-турида "Эспаньол" - "Реал" баҳсида рақиб Папакули Диопдан чаққонроқ ҳаракат қилган Каземирони "мазасини қочириб қўйишди". 


Натижада ярим ҳимоячининг оёқ суяги дарс кетди ва у бир ойга сафдан чиқди. Таҳминларга кўра, футболчи терма жамоалар ўйинлари туфайли юзага келадиган танаффусдан кейин, 8-тур учурашувида "Бетис"га қарши ўйинда майдонга қайтади. 

Каземиросиз "Қироллик клуби"нинг ўйинидаги баланс, ҳужум ва ҳимоя ўртасидаги боғлиқлик йўқолиб қолди. 4та ўйинда ўтказиб юборилган 7та гол, Ла Лигадаги пешқадамлик сақлаб қолинган бўлсада, орадаги фарқ қўлдан кетди. Чемпионлар Лигаси 2-турида Дортмундга сафар "Реал Мадрид" дарвозасига 20 бор зарба беришди. Тан олинг, бунақасини ҳар куни ҳам учратавермаймиз. Зинедин Зидан юзага келган муаммони Тони Кроос ёрдамида ҳал қилмоқчи бўлди, лекин барибир германиялик футболчи майдонда бошқа вазифани яхшироқ бажаради. Таянч зонаси шунчаки унинг нуқтаси эмас.          

Сўнгги бор (соғ бўла туриб) қахрамонимиз майдонга тушмаган Мадрид дербисида "қаймоқранглилар" "Атлетико"дан мағлубиятга учради. Шундан буён Каземиро асосий таркибнинг ўзгармас аъзосига айлангани ва узоқ давом этган ғалабали серия гувоҳи бўлдик. 

Гап рақибнинг сариқ формада эканлигида эмас (эслатиб ўтамиз, оҳирги учта ўйинда "Реал" фақат дурранг ўйнади ва қизиғи, фақат сариқ либослиларга қарши майдонга тушди), ҳамма гап майдон марказидаги боғлиқликда. 


Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика