«Эстудиантес» ва «Бока Хуниорс» ўртасидаги учрашув бахтсиз ҳодиса сабабли 1-бўлимнинг яримидан сўнг тўхтатилди
18 мар 2024 10:21
Янгиликлар
«Эстудиантес» ва «Бока Хуниорс» ўртасидаги учрашув бахтсиз ҳодиса сабабли 1-бўлимнинг яримидан сўнг тўхтатилди
Аргентина чемпионати доирасидаги «Эстудиантес» – «Бока Хуниорс» ўйини футболчининг майдонда хушидан кетиб қолиши туфайли тўхтатилди, деб хабар беради Ge.Globo.
Манбанинг маълум қилишича, мезбонлар футболчиси Хавьер Альтамирано 26-дақиқада хушидан айрилиб, майдонга йиқилган. Футболчини тез ёрдам машинасида шифохонага олиб борилган. Кейинроқ «Эстудиантес» матбуот хизмати футболчининг аҳволи яхшилангани ҳақида хабар берди.
Ушбу воқеадан сўнг жамоалар кийим алиштириш хонасига кириб кетишди ва учрашувни якунламасликка қарор қилишди.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар