ESPN. Йилнинг энг яхши марказий ҳужумчиси аниқланди

Eldor Akmurzayev
1 дек 2021, 08:25
Американинг спортга ихтисослашган телевизон канали ESPN бир қатор йўналишлар бўйича йилнинг энг яхшиларини аниқлади.

Унга кўра, “Бавария” аъзоси Роберт Левандовски 2021 йилнинг энг яхши марказий ҳужумчиси номини қўлга киритди. У 2020 йил ҳам ушбу номинацияда тенгсиз деб топилганди.

Овоз бериш жараёни 77 эксперт ўртасида ўтказилди ва уларнинг орасида журналистлар ҳамда собиқ футболчилар бор эди. 

ТОП-10:

1) Роберт Левандовски ("Бавария", ўтган йилги рейтнгда ҳам етакчи);

2) Эрлинг Холанд ("Боруссия" Дортмунд, 2);

3) Карим Бензема ("Реал", 3);

4) Ромелу Лукаку ("Интер"/"Челси", 5);

5) Харри Кейн ("Тоттенхэм", 4);

6) Луис Суарес ("Атлетико", ўнликда эмасди);

7) Лаутаро Мартинес ("Интер", ўнликда эмасди);

8) Чиро Иммобиле ("Лацио", 7);

9) Александер Исак ("Реал Сосьедад", ўнликда эмасди);

10) Златан Ибрагимович ("Милан", ўнликда эмасди).

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›