"ESPN": Сампаоли Аргентина терма жамоасини тарк этишга тайёр

Tolibjon Qosimov
2 июл 2018, 21:28
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли ўз лавозимини тарк этади.

"ESPN" нашрининг маълумотига кўра, қарор шу ҳафтанинг ўзида қабул қилинади. Чоршанба куни Сампаоли ва Аргентина футбол федерацияси раҳбари Клаудио Тапия ўртасида учрашув ўтказилади. Учрашув якунида эса Хорхе ўз жойини тарк этади.

Томонлар мураббийнинг муддатидан олдин кетиши борасида келишиб олишган.

Олдинроқ, Самраоли истеъфога рози бўлмаслиги ва товон пули талаб қилиши мумкинлиги айтилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: espn.com