ESPN. Месси қаторасига иккинчи йил дунёнинг энг яхши форварди бўлди

Eldor Akmurzayev
1 дек 2021, 08:10
Американинг спортга ихтисослашган телевизон канали ESPN бир қатор йўналишлар бўйича йилнинг энг яхшиларини аниқлади.

ПСЖ форварди Лионель Месси йилнинг энг яхши форварди деб топилди. У ўтган йили ҳам ушбу номга сазовор бўлган.

Овоз бериш жараёни 77 эксперт ўртасида ўтказилди ва уларнинг орасида журналистлар ҳамда собиқ футболчилар бор эди. 

ТОП-10:

1) Лионель Месси ("Барселона"/ПСЖ, ўтган йилги рейтингда ҳам етакчи);

2) Криштиану Роналду ("Ювентус"/"Манчестер Юнайтед", 3);

3) Килиан Мбаппе (ПСЖ, 2);

4) Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпуль", 5);

5) Неймар (ПСЖ, 4);

6) Сон Хён Мин ("Тоттенхэм", 7);

7) Мемфис Депай ("Лион"/"Барселона", ўнликда эмасди);

8) Кай Хавертц ("Челси", ўнликда эмасди);

9) Душан Тадич ("Аякс", ўнликда эмасди);

10) Жерар Морено ("Вильярреал", ўнликда эмасди).

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›