"Эспаньол"нинг 4 нафар футболчиси коронавирусдан тузалди

Mirjalol Normatov
22 мар 2020, 16:24
"Эспаньол"нинг 4 нафар футболчиси Хитойда тарқалган коронавирус пандемиясидан тузалишди.

Улар шифохонадан олиб чиқилган ва уйларига жўнатилган. Манбанинг хабарига кўра, жамоанинг қолган футболчилари карантинга олинган. Яна 2 футболчи айни дамда шифохонада қолган.

Испания чемпионати учрашувлари 4 апрелга қадар тўхтатилган. Бироқ шундай бўлса ҳам чемпионат қачон бошланиши маълум эмас.

Айни дамда Европада фақатгина Беларусь чемпионати давом эттирилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›