UZ

Сўнгги янгиликлар

20:37Интернетда "Реал"нинг келаси мавсум учун формаси тасвирлари пайдо бўлди  0 20:10"Лочин" 5 нафар футболчи билан шартнома тузди  0 19:48"Сўғдиёна" Шимолий Македония жамоасини ишончли ҳисобда ютди  1 19:20"Нефтчи" Болгария жамоасига имкониятни бой берди  0 18:59Жамшид Саидов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам қизиқарли мавсум бўлади"  2 18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  3 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  13 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  3 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  2 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  3 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  7 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  3 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  2 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  2

Эслаб қолинг - Саидумархон Саиднуруллаев Янгиликлар

Эслаб қолинг - Саидумархон Саиднуруллаев

Бу йил "Пахтакор" асосини ёш футболчилар ташкил этишини ҳамма яхши тушуниб турибди.

Бу ёшлар орасида Саидумархон Саиднуруллаев номини яхшилаб эслаб қолишни тавсия қиламан.

2005 йил 13 апрель куни Андижон вилоятида туғилган футболчи ўтган мавсум охирида Суперлигада "Турон" ва "Бунёдкор" билан ўйинларда захирадан майдонга тушган. U-21 Биринчилигида эса 21та ўйинда 9та гол урган ва "Пахтакор" тўпурари бўлганди.

Айни пайтда Туркиядаги йиғинда иштирок этаётган Саидумархон Саиднуруллаев Арманистоннинг "Пюник" ва Украинанинг "Колос" клублари билан ўйинларда иккита гол урди. Максим Шацких 2024 йилги мавсумда Саиднуруллаевни жуда катта эҳтимол билан асосий таркибда ўйнатади. Бу футболчи кўпроқ ҳужумчи ортида ҳаракат қилади.

Футболчининг статистикаси

2022 йил, U-19 чемпионати
13та ўйин, 10та гол

2022 йил, U-21 биринчилиги
10та ўйин, 6та гол

2023 йил, U-19 чемпионати
1та ўйин, 1та гол

2023 йил, U-21 биринчилиги
21та ўйин, 9та гол

2023 йил, Суперлига
2та ўйин

Ҳозирча 18 ёшли йигитчада машина йўқ. Лекин негадир клубдагилар уни "Mazda" деб чақиришади. Бунга унинг қалин қошлари сабаб шекилли. Саидумархонга фаолиятида омад тилаймиз ва тез орада "Mazda" сотиб олишни тилаймиз.


Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика