UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  4 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Эски рақиблар яна дуч келишмоқда... Янгиликлар

Эски рақиблар яна дуч келишмоқда...

Ўтган йили ҳам “Насаф” Жидданинг “Аҳли” клуби билан тўқнаш келганди.


Қуръа уларни 2016 йилда ҳам бир гуруҳга жойлаштирди. Жиддаликлар билан 1-турда меҳмонда ўйнайдиган жамоамиз учун учрашув осон кечмаслиги турган гап. Шундай бўлса-да, қаршиликлардан шижоатли ўйин кутишга ҳақлимиз.

 

“АЛ АҲЛИ” ФУТБОЛ КЛУБИ 

Лақаби: “Совринлар қасри”, “миллат вакили”

Ташкилэтилган йили: 1937 йил 

Стадиони: “Қирол Абдуллоҳ спортс сити”, 62 минг мухлисга мўлжалланган.

Бошқарувчиси: Фаҳад бин Холид

Бошмураббийи: Кристиан Гросс (Швейцария) 

Совринлари: Саудия чемпиони (1978, 1984), Валиаҳд Шаҳзода Кубоги соҳиби (1957, 1970, 1998, 2002, 2007, 2015), Қирол Кубоги ғолиби (1962, 1965, 1969, 1970, 1971, 1972, 1977, 1978, 1979, 1983), Чемпионлар Қирол Кубоги соҳиби (2011, 2012), Федерация Кубоги ғолиби (2001, 2002, 2007, 2012, 2013).

“Ал Аҳли” Жидданинг ўзида ҳам совринларни қўлга киритиш борасида “Ал Иттиҳод”дан ортда қолиб кетган. Лекин ушбу клуб Саудиядаги дастлабки ва катта тарихга эга жамоалардан бири ҳисобланади. 1984 йилдан буён ички чемпионатда ғалаба қозона олмаётган бўлишига қарамай, мамлакатнинг етакчи клубларидан бири бўлиб турибди. 2012 йил жамоа ОЧЛда финалгача етиб борган ва ҳал қилувчи беллашувда имкониятни бой бериб қўйганди.

 Жидда шаҳрида янги қурилган “Қирол Абдуллоҳ спортс сити” стадиони ишга туширилгач, “Аҳли”нинг уй ўйинларини стадиондан кузатиб борадиган мухлислар сони кескин ортди. Айни пайтда ўртача 35-40 минг нафар ишқибоз ҳар бир баҳсга ташриф буюрмоқда. Чемпионатдаги марказий учрашувларга эса 60 мингдан зиёд ишқибозлар келиши одатга айланди. Бу тарафдан “Аҳли”га ҳавас қилмасдан бошқа илож йўқ.

Бош мураббий лавозимида швейцариялик Кристиан Гросс ишлаб келмоқда. У “Базел”даги узоқ муддатли фаолияти билан кўпчиликка яхши таниш. Жамоа билан бирга ЕЧЛда эсда қоларли ғалабаларни нишонлаган. Гросс бошчилигида “Базель” катта ўсишга эришди. У “Ал Аҳли”да икки йилдан бери ишлаб келяпти. Ҳозирча битта кубокда муваффақият қозонишга улгурди. 

Кристиан ГРОСС

 

Туғилгансанаси: 14.08.1954

 

Туғилганжойи: Цюрих, Швейцария

 

Футболчиликдагиамплуаси: ҳимоячи

 

Ўйнаганжамоалари: 1973-1975 “Грасхопперс”, 1975-1978 “Лозанна”, 1978-1980 “Ксамакс”, 1980-1982 “Бохум”, 1982-1985 “Санкт Галлен”, 1985-1988 “Лугано”.

Бошқарган жамоалари: 1988-1993 “Вил”, 1993-1997 “Грасхопперс”, 1997-1998 “Тоттенхэм”, 1999-2009 “Базель”, 2009-2010 “Штутгарт”, 2011-2012 “Янг Бойз”,

 

2014 йилдан “Ал Аҳли”да.

Совринлари(мураббий сифатида): Швейцария Кубоги ғолиби (2001-02, 2002-03, 2006-07, 2007-08), Швейцария чемпиони (2001-02, 2003-04, 2004-05, 2007-08). 

Жамоа таркибида миллий терма жамоага номзод 4-5 нафар футболчи мавжуд. Легионерлар эса Бразилия, Миср, Греция ва Суриядан таклиф этилган. Маркиньо, Фетфацидис ва Омар Сома асосан ҳужум чизиғида ҳаракат қилади. Сома жамоа сафида деярли ҳар бир баҳсда биттадан тўп киритиб келяпти. Мисрлик ҳимоячи Муҳаммад Абдул Шафи эса Миср терма жамоаси таркибида Африка Кубогида ғалаба қозонган ва асосий футболчилардан бири ҳисобланади. Фетфацидис ва Маркиньо яқингача ҳам Италия “А” сериясида ўйнаб келишаётганди.

 

Дарвозабонлар

1. Ёсир Мусайлим

22. Абдуллоҳ Маёуф

44. Аҳмад Руҳаилли

66. Босим Атоллоҳ

 

Ҳимоячилар

2. Али Зубайди

3. Осама Ҳавсави

6. Муҳаммад Фатил

13. Муҳаммад Абдул Шафи (Миср)

21. Агил Балғаит

25. Мотаз Ҳавсави

26. Муҳаммад Аман

31. Мансур Ҳарби

77. Амири Курди

99. Комил Муса

 

Яримҳимоячилар

4. Волид Бахшин

5. Фаҳад Ҳамад

8. Тайсир Жассим

10. Жианнис Фетфацидис (Греция)

11. Ҳусайн Мугаҳви

16. Маҳир Отман

18. Абдуллоҳ Мутаири

19. Райан Муса

24. Салман Моашер

40. Раед Гамди

47. Мустафо Бассас

70. Маркиньо (Бразилия)

 

Ҳужумчилар

9. Омар Сома (Сурия)

14. Моҳаннад Ассири

15. Солиҳ Амри

20. Ислом Сераж

23. Ёсир Фаҳми

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика