Эшитдик-да! "Арал" U-19 "Бунёдкор"га келмаган

Alisher
26 май 2022
Бугун ПФЛ томонидан ташкил қилинган U-19 мусобақасида "Арал" тақвим бўйича "Хоразм"ни қабул қилади.

Бугун "Арал" атрофида катта муаммолар пайдо бўлганлиги ҳақида гап-сўзлар урчиб юрибди.

Жамоа "Пахтакор" ва "Металлург" билан ўйинга келмаганини ПФЛ учрашувлар қолдирилганлиги билан изоҳлаганди. 

Натижаларга қарасак, улар сўнгги турда "Бунёдкор"га 3:0 ҳисобида имкониятни бой берган ва бу тўплар нисбатида ҳам акс этган. 

Бизга маълум қилишларича, мазкур ўйин бўлиб ўтмаган. Ундан аввал жамоа биринчи ўйинини ўз майдонида "Насаф"га ўтказиб, 2:5 ҳисобида мағлубиятга учраганди.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia