UZ

Сўнгги янгиликлар

16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  0 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  5 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  1 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0 14:42Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 14:20Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"  0 13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0 13:30"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда  0 13:03Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасида "перезагрузка": Каннаваро нимани ўзгартирмоқчи?  11 12:40Лапорта: "Агар Худо бор бўлса, у "Барса" томонида"  18 12:13"Галатасарой" Салоҳ билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда  1 11:50Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди  4 11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  4 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  3

Эшитдик-да! "Сўғдиёна"нинг 3 нафар асосий ўйинчиси "Навбаҳор"га ўтмоқда Янгиликлар

Эшитдик-да! "Сўғдиёна"нинг 3 нафар асосий ўйинчиси "Навбаҳор"га ўтмоқда

Суперлига клублари янги мавсум олдидан таркибни шакллантириш жараёнларини давом эттиришмоқда.

Ўтган мавсум чемпионатда кумуш медалларни қўлга киритган ва кубокда финалгача етиб борган "Навбаҳор" жамоаси "Сўғдиёна"нинг 3 нафар асосий таркиб футболчиларини ўз таркибига жалб қилмоқда. Декабрь ойининг бошида Шоҳруз Норхонов наманганликлар сафига ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

"Championat.asia" сайти маълумотларига кўра, Норхоновдан ташқари, чап қанот ҳимоячиси Лука Чермель ҳамда ўнг қанот ҳимоячиси Шаҳбоз Жўрабеков ҳам янги мавсумни "Навбаҳор" таркибида бошлайди.

Ноябрь ойи охирларида ҳар иккала ҳимоячи Жиззах клубини тарк этгани ҳақида хабар берган эдик.


Ўтган мавсум Суперлигада Норхонов 25та ўйин ўтказди ва 10та гол уриб, 3та голли пас берган. Чермель 24та учрашувда 1та гол уриб, 1та голли пас берган. Жўрабеков эса 25та беллашувда 2та гол уриб, 5та голли пас берган.

Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян бошчилигидаги "Навбаҳор" бугун Наманганда йиғинга киришади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика