Эшитдик-да! Шерзод Каримов иккинчи даврани "Навбаҳор"да бошлаши мумкин

Narzulla Saydullayev
18 апр 2018, 15:17
"Локомотив" ярим ҳимоячиси Шерзод Каримов ёзда бошқа жамоага ўтиши мумкин.

Эшитишимизга қараганда футболчи фаолиятини Наманганнинг "Навбаҳор" клубида давом эттириши кутилмоқда. Бу жамоани айни пайтда Илҳом Мўминжонов бошқармоқда. Жамоа спорт директори Анвар Солиев "Пахтакор"да Шерзод Каримов билан бирга ўйнаган. 

Йил бошида "Локомотив" билан шартнома тузган Шерзод Каримов бу мавсум Суперлигада фақат бир марта майдонга тушди. "Металлург" билан учрашувда 62 дақиқа ҳаракат қилган Каримов бошқа футболчига алмаштирилганди. 

Кечаги матбуот анжуманида "Локомотив" бош мураббийи Андрей Микляев Шерзод Каримов борасида берилган саволга қуйидагича жавоб берганди: "Каримов охирги пайтлар машғулотларда асосий таркиб учун курашмаяпти".

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›