

Дастлабки даврада Эрен Дердийок "Пахтакор"ни тарк этди ва клуб айни дамда ҳужумчига эхтиёж сезмоқда. Шу боисдан "Пахтакор"дагилар легионер форвард излаш билан банд бўлиб турибди.
Боян Матич - 1991 йили туғилган. Декабрда 30 ёшга тўладиган футболчи ўтган мавсумнинг биринчи қисмини Сербиянинг "Партизан" жамоасида, иккинчи қисмини эса ижара асосида Афинанинг "Атромитос" таркибида ҳаракат қилган ва умумий ҳисобда 25 баҳсда 2 голга ассистентлик қилган.
Футболчи фаолияти давомида 155 баҳсда қатнашиб, 46 гол ва 9 ассист қайд этган.



