

Эшитишимизга қараганда мазкур баҳсни ФИФА ҳаками Равшан Эрматов бошчилигидаги бригада бошқариб боради. ПФЛ сўнгги пайтларда Суперлига ўйинларида ишлайдиган ҳакамларни учрашув бошланишига 2 соат қолганида эълон қилмоқда.
Демак "Пахтакор" - "Локомотив" учрашувида Эрматов ишлайдими ёки йўқми расман эртага тахминан 16:00да билиб оламиз. Учрашув соат 18:00да старт олади.




