Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ сентябрда Иордания билан ўйнайди
04 авг 2019 15:03
Янгиликлар
Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ сентябрда Иордания билан ўйнайди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси дастлабки учрашувни шу куни сафарда Фаластин термасига қарши ўтказади. Қуръа жараёнида иккинчи саватчадан жой олганимиз боис 2-турда дам оламиз. Бу эса 10 сентябрга тўғри келади.
Эшитишимизга қараганда, 10 сентябрь куни Ўзбекистон ва Иордания терма жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказишади. Фақат ҳозирча бу ўйин бўлиши ё бўлмаслиги, бўлган тақдирда қаерда ўтказилиши расман маълум қилинмаган.
Иордания терма жамоаси ҳам қуръадан олдин иккинчи саватчадан жой олгани боис 10 сентябрь куни дам олади. Шуни ҳисобга олган ҳолда ҳар икки терма жамоа ўзаро келишиб олган бўлиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТЖ саралаш босқичида Фаластин, Яман, Сингапур ва Саудия Арабистони билан битта гуруҳдан жой олган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар