

Бизга маълум бўлишича, Ўзбекистон МТЖ март ойидаги ФИФА кунлари доирасида Марокаш билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Мазкур учрашув санаси ва жойи тез орада сайтимизда эълон қилинади.
Маълумот ўрнида, вакилларимиз олдин ҳам Касабланкадаги "Муҳаммад V" стадионида айнан Марокаш билан рўбарў келганди, Ўша ўртоқлик учрашувида марокашликлар 2:0 ҳисобида устун келган.
Эслатиб ўтамиз, бир неча соатдан сўнг Марокаш Жаҳон чемпионатида 3-ўринни қўлга киритиш учун Хорватия билан беллашади.
Марокаш - ЖЧ ярим финалига чиққан биринчи араб ва Африка жамоаси



