Эшитдик-да! Остон Ўрунов "Пахтакор"га ўтишни хоҳлаганди

Narzulla Saydullayev
1 фев 2023
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Остон Ўрунов ҳозирча эркин агент мақомида.

Ўрунов "Навбаҳор"нинг хорижий йиғинида иштирок этган ва назорат учрашувида майдонга ҳам тушганди.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Остон Ўрунов "Пахтакор" билан алоқага чиққан ва ўз хизматларини таклиф қилган. Бир мавсум учун 300 минг АҚШ доллари маош сўрагани айтилмоқда. Бироқ "Пахтакор" клуби Остонга рад жавобини берган.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia