Эшитдик-да! Осиё кубоги финали "Лусаил" стадионида бўлмайди

Narzulla Saydullayev
24 янв 2024
Қатарда Осиё кубоги баҳслари давом этмоқда.

"Осиё кубоги финали олдиндан белгилаб қўйилган "Лусаил" стадионида эмас "Ал Байт" стадионида ўтади", - деб ёзади Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев ўз телеграм каналида

Маълумот учун, "Лусаил" стадиони ўз бағрига 88966 томошабинни сиғдира олади. "Ал Байт"га эса 68895 томошабин кира олади. "Лусаил" стадионида мусобақанинг очилиш маросими ва Қатар - Ливан ўртасидаги баҳс бўлиб ўтганди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё кубоги финали 10 февраль куни бўлиб ўтади. 



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia