

Биздаги маълумотларга кўра, ҳозирда “Бунёдкор” стадионига “Lacetti Gentra” русумли автомобиллар олиб келинган ва уларга U-20 логоси туширилган. Машиналар тез орада Осиё чемпионларига топширилиши кутилмоқда. Тақдирлаш маросими 11:00 да бошланади.
Аввалроқ, сайтимиз орқали Равшан Ҳайдаров шогирдлари ФИФА кунларида россиялик тенгқурларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.



