

Championat.asia сайти маълумотига кўра, ОКМК клубига тегишли бўлган ҳимоячи Асадбек Раҳимжонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Бунёдкор" сафида ижарада ўтказади. Раҳимжонов биринчи даврада "Олимпик" таркибида ижарада ўйнаганди ва айни пайтда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида Францияда ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик олиб бормоқда.
Маълумот учун, 2004 йилда туғилган ҳимоячи бугунга қадар Ўзбекистон Суперлигасида жами 30 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. Transfermarkt портали айни пайтда Раҳимжоновни 300 минг еврога баҳоламоқда.




