Эшитдик-да! ЎФА БААга қарши ўйин учун қўшимча шифокорларни жалб этмоқда
27 май 2025 14:40
Янгиликлар
Эшитдик-да! ЎФА БААга қарши ўйин учун қўшимча шифокорларни жалб этмоқда
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5 июнь куни ЖЧ-2026 саралаш босқичида БААга қарши учрашувда иштирок этади.
Бизга етиб келган маълумотларга кўра, ассоциация қўшимча шифокорларни жалб этмоқда. Муҳим баҳсга тайёргарлик жараёнида терма жамоамизга ЦСКА клубида фаолият юритувчи Эдуард Безуглов ва Георгий Малякин ёрдам беришади. Россиялик мутахассисларнинг таклиф этилиши тиббий штаб фаолияти мустаҳкамланишига хизмат қилади.
Эдуард Безуглов - ЦСКА клуби шифокорлар департаменти бошлиғи ва Россия терма жамоасининг собиқ бош шифокори. Россиядаги энг машҳур спорт шифокорларидан бири.
Георгий Малякин - ЦСКА ёшлар жамоаси бош шифокори.
Эслатиб ўтамиз, учрашуви 5 июнь куни Абу-Дабидаги 15 минг томошабинга мўлжалланган "АЛ Наҳайён" стадионида ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хитойдан енгилди ва мусобақа билан хайрлашди
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Реал Сосьедад"га мағлуб бўлди
Нани: "Роналдунинг 1000 та гол уриши осон. У бунинг учун керак бўлса энг кучсиз лигага кетади. Унга ҳужжатлаштирилган 1000 та гол керак - Пеле ва Ромарио каби урилган эмас”
Ла Лига. "Реал" ўз майдонида "Леванте"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар