UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  0 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  122 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  17

«Эшитдик-да»: «Насаф»да байрам кайфиятидан асар ҳам йўқ — Маошлар, мукофот пуллари ва медаллар ҳам топширилмаган Янгиликлар

«Эшитдик-да»: «Насаф»да байрам кайфиятидан асар ҳам йўқ — Маошлар, мукофот пуллари ва медаллар ҳам топширилмаган

Теглар :  Насаф
Жорий мавсум Суперлигадаги энг ёш жамоа бўлган «Насаф» мусобақанинг кумуш медалларини қўлга киритди.

Жамоа ўз олдига қўйилган вазифани аъло тарзда уддалаганига қарамасдан, раҳбарият тарафдан муносиб тақдирлинмаган. «championat.asia» маълумотига кўра, жамоа аъзоларига клуб 3 ойлик маош, 7та ғалабали ўйиндаги мукофот пуллари ва кумуш медални қўлга киритгани учун ҳеч қандай бонуслар берилмаган. Яъни клуб айни пайтда футболчилар 3 ойлик маош, 7та мукофот пуллари ва бажарилган вазифа учун ваъда қилинган қўшимча бонусларни олмаган.

Устига-устак «Насаф» ПФЛ тайёрлаб қўйган кумуш медалларини ҳам олиб кетмаган ва янги йил олдидан тақдирлаш маросими ҳам ўтказгани йўқ.

Бу ҳақда «Насаф» футболчилари ҳам сайтимизга маълум қилишди.

Жамоа футболчилари ва бошқалар раҳбарият томонидан бундай эътиборсизликдан жуда ранжишган. Улар ўзларини кумуш медалларини қўлга киритгандек эмас, балки қуйи лигага тушиб кетган жамоадек ҳис этишмоқда.

«Насаф» раҳбарияти эса қатор қўнғироқларни жавобсиз қолдирмоқда.

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев йил аввалида «Насаф» жамоаси билан учрашган ва клуб олдига совринли ўринларни эгаллашни вазифа қилиб қўйганди. Мавсум ўртасида эса клуб билан учрашиб, барча шароитлар яратилиши ва келаси мавсум учун шартномаси тугаётган футболчилар билан шартнома узайтириш масаласи ҳал этилиши, клубнинг молиявий аҳволи яхшиланишини маълум қилганди.

Айни пайтга қадар «Насаф» ҳеч бир футболчи билан шартномани узайтирмаган ва аксинча, қарздорликлар ҳам узилмаган. Зойир Мирзаев фақатгина «Насаф»ни кумуш медалларини қўлга киритгани билан табриклаш билан кифояланди.

Ҳозирги кунда «Насаф»нинг кўплаб футболчилари мавжуд шароитдан норози ва кетиш кайфиятида.

«Насаф» бош менедери Сергей Кучеренко эса биздаги маълумотларга кўра ўз юртига жўнаб кетган ва футболчиларга ваъда қилинган пулларни тўланишини таъминлай олганича йўқ.

Рейтинг: -99   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика