Эшитдик-да: «Насаф» Хвича Кварацхелиянинг жамоадоши билан келишувга эришди

Aslanov Jasurbek
10 июл 2023
Грузия терма жамоаси футболчиси Жаба Жигаури Жамбули фаолиятини Қаршининг «Насаф» клубида давом эттиришга яқин.

Эшитишимизга қараганда, «Насаф» грузиялик ярим ҳимоячи билан тез орада расман шартнома имзолайди. Жаба Жигаури фаолиятининг асосий қисмини мамлакатнинг икки гранд жамоалари - «Динамо» Тбилиси ва «Динамо» Батумида муваффақиятли ўтказган. Шунингдек, Жигаури фаолияти давомида Франция, Македония ва Қозоғистон лигаларида ҳам ўйнаган.


Жабанинг майдондаги асосий позицияси марказда бўлиб, футболчи марказий ва ҳужумчи ортида инсайд ролида ҳам ўйнаши мумкин. Жигаури ярим ҳимоячи бўлишига қарамасдан фаолияти давомида 86та гол уриб, 40 маротаба ассист қайд этган.


Жаба Жигаури Грузия миллий жамоаси аъзоси саналади ва термада 22та ўйин ўтказган.


Жаба Грузия футболининг ёрқин юлдузи Хвича Кварацхелия билан Батумида бирга тўп тепган.


Футболчи тез орада Қаршига келиши кутилмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia