UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55ПСЖ Дембеле билан можаро фонида Ҳоландга қизиқмоқда  1 18:28Флик кетма-кет икки мағлубиятдан кейин "Барселона" футболчилари билан жиддий суҳбат ўтказди  6 18:006 ёшда ватанни тарк этиш, полиция машинасидаги сайр ҳамда матонали онанинг ўлими ҳақидаги қайғули ҳикоя – "Пахтакор"нинг янги легионери билан танишамиз  1 17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  1 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  6 15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  1 14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  7 14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  20 14:07"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди  2 13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0 13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  1

Эшитдик-да! Мочиновга раҳбарият 2та ўйинга имконият берган Янгиликлар

Эшитдик-да! Мочиновга раҳбарият 2та ўйинга имконият берган

Жорий мавсум Александр Мочинов бошчилигида бухороликларнинг иши юришмаяпти.

Жамоа 6-тур ўтдики ҳамон ғалаба нималигини билмай келмоқда. "Бухоро" ўз майдонида 2-турда "Динамо" билан дуранг қайд этиб, ўз ҳисобига битта очко ёздириб қўйганди. Қолган бешта учрашувда мағлубиятга учради. Бугунги кунда натижа биринчи ўрин турибди. Гарчи мураббий келажак учун ишлаётган бўлсада, натижа ижобий бўлмаса раҳбарият "дирижёр"ни зудлик билан алмаштиришга қарор қилади. 

Албатта мағлубият ҳеч кимга ёқмайди. "Бухоро" ўтган шанба куни ўз майдонида "Олмалиқ"дан йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Мухлислар норози. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида ҳам Мочинов мағлубият ва жамоанинг омадсиз иштироки учун барча айбни ўз зиммасига олишини таъкидлаб ўтган. 

Кейинроқ эшитишимизча "Бухоро" раҳбарияти бош мураббийга яна иккита ўйинда ишонч билдирган холда, вазиятни ижобий томонга ўзгартириши учун имконият беришини айтган. 

Агарда ҳақиқатдан ҳам шундай бўлса, Мочинов учун олий лиганинг 7-8-тур ўйинлари жуда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Жуда қийин бўлиши турган гап. Чунки икки ўйин ҳам сафарда, "Қўқон-1912" ва "Машъал" клубларига қарши кечади.   

Демак, бухороликлар 2 май куни Қўқонда ўйнашса, 9 май куни эса Муборакда "Машъал"га қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика