Эшитдик-да: Легионерлар дам олишни маъқул кўришяпти

Narzulla Saydullayev
1 июн 2016, 11:40
Ўзбекистон миллий терма жамоаси рақибсиз қолганидан сўнгги бўлган воқеалардан хабарингиз бор.

Бизга маълум қилишларича, легионер футболчиларнинг аксарияти мазкур ўйинда иштирок этишни исташмаяпти. Боиси, шундоқ ҳам олий лига тақвими зич. Ҳали ёзнинг иссиғида кубок ўйинлари бор. Футболчилар эса ҳеч бўлмаса мана шу 4 кун давомида дам олиш ниятида эканликларини айтишган.

ЎФФ легионерлар терма жамоасига қарши ўйнашини расман тасдиқламаган. Ўйин қачон ва қаерда бўлиб ўтиши ҳам маълум эмас. Фақат бир нарса аниқ, клубларга легионерларни қўйиб юбориш хақида факс келган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia