UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  75 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  10 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  400 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  17 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  7 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  36 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11

Эшитдик-да! Кападзе ОТЖга Ўзбекистон U-20 терма жамоасидан 8 нафар ўйинчини чақирди Янгиликлар

Эшитдик-да! Кападзе ОТЖга Ўзбекистон U-20 терма жамоасидан 8 нафар ўйинчини чақирди

1 июнь куни "Эшитдик-да" рукнимиз орқали Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 13-20 июнь кунлари Хитойда йиғин ўтказиши ҳамда Хитой U-23 терма жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитойда йиғин ўтказади

Эртага Тимур Кападзе ана шу йиғинга чақирган футболчилар рўйхати эълон қилинади. "Championat.asia" олган маълумотларга кўра, Кападзе Ўзбекистон U-20 терма жамоасидан Хитой йиғинига 8 нафар ўйинчини таклиф қилган. Булар: Отабек Боймуродов (дарвозабон), Саидафзалхон Аҳроров, Маҳмуд Маҳамаджонов, Жаҳонгир Ўрозов, Жавоҳир Отамуродов (ҳаммаси ҳимоячи), Умарали Раҳмоналиев, Беҳруз Асқаров (иккиси ярим ҳимоячи) ҳамда Пўлатхўжа Холдорхонов (ҳужумчи).

Қизиғи, юқоридагилар орасидан "Насаф" аъзоси ҳисобланган марказий ҳимоячи Жавоҳир Отамуродов Аргентинадаги мундиалда иштирок этмади. Тошкентда ўтган U-20 Осиё кубогида эса фақатгина 3-турда Индонезияга қарши ўйнаган. Ўша биргина учрашувдаги ҳаракатларида Кападзе ниманидир пайқаган кўринади, мураббий уни ҳам чақириб йиғинда синаб кўрмоқчи.

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тўлиқ таркиби эртага эълон қилиниши кутилмоқда. Якуний рўйхатда минимал ўзгаришлар бўлиб қолиши ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон МТЖнинг "CAFA Nation's Cup"да иштирок этадиган таркиби эълон қилинди. Ундан Ўзбекистон U-20 терма жамоасидан марказий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳамда ҳужумкор ярим ҳимоячи Аббосбек Файзуллаев ҳам ўрин олган. Тимур Кападзе уларни ҳам олимпия терма жамоаси йиғинига чақирмоқчи эди. Аммо, Сречко Катанец Ҳусанов ва Файзуллаевни миллий терма жамоага чақирди.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика