UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  0 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  0 19:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 1:1 (матнли трансляция)  4 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 19:00U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  107 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  35 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  7 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7

Эшитдик-да! Игнатий Нестеров "Локомотив"ни тарк этади Янгиликлар

Эшитдик-да! Игнатий Нестеров "Локомотив"ни тарк этади

Тажрибали посбон Суперлиганинг бошқа клубига ўтмоқда.

Эшитишимизга қараганда 37 ёшли дарвозабон Навоийнинг "Қизилқум" клубига ўтишга яқин. Айни пайтда музокаралар давом этмоқда ва 10 август куни очиладиган трансфер ойнаси вақтида у катта эҳтимол билан "Локомотив"ни тарк этади. Бу мавсум ортда қолган 9та турда посбон 8та учрашувда майдонга тушди ва 10та гол ўтказди. Икки баҳсда Нестеров ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

Маълумот учун, Нестеров 2001 йил "Самарқанд Динамо", 2002-2009 йил ёзига қадар "Пахтакор"да, 2009 йил ёзидан 2013 йилгача "Бунёдкор"да, 2014-2018 ва 2019 йил ёзидан ҳозиргача "Локомотив"да ўйнади. 2019 йил бошида Саудия Арабистонининг "Ухуд" клубида тўп тепди.

Игнатий Нестеров Ўзбекистон чемпионатида энг кўп ўйин ўтказган дарвозабон ҳисобланади. У ҳозирга қадар 431та учрашувда майдонга тушган. 



"Қизилқум" беларуслик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олади        

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика