

Эшитишимизга қараганда ҳозирга қадар "Сурхон" жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келган тажрибали ярим ҳимоячи Ҳусниддин Ғофуров Миржалол Қосимов мураббийлигидаги АГМК жамоасига ўтишга яқин турибди.
Эслатиб ўтамиз ушбу футболчи фаолияти давомида "НБУ-Осиё", "Явор", "Младост"(Сербия), "Локомотив", "Пахтакор" жамоаларида тўп тепган. АГМК унинг учун олтинчи жамоа ҳисобланади.
Ҳусниддин Ғофуров бу мавсум Суперлигада "Сурхон" сафида жами 8та учрашувда майдонга тушди.




