

Championat.asia сайти маълумотига кўра, эртага "Бунёдкор" ФК президенти Меҳриддин Абдуллаев томонидан клуб келажаги масаласида йиғилиш ўтказилади. Ушбу йиғилишда бош мураббий мавзуси кўтарилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, "Бунёдкор" бугун ўз уйида "Металлург" билан дуранг ўйнади. Шуҳрат Мақсудов шогирдлари ҳозиргача Суперлигада 8 та ўйин ўтказиб, 11 очко тўплашга эришган.

