Эшитдик-да! "Динамо" Суперлигага чиққан тақдирда ҳам ўз майдонида ўйнолмайди

Sherzod Nurmatov
15 апр 2023
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бир неча кун аввал Самарқанд вилояти ҳокимлигига буни маълум қилган.

Исми ошкор этилишини истамаган манбанинг хабар беришича, Самарқанд шаҳрида Суперлига талабларига жавоб берадиган футбол стадиони мавжуд эмас.

Қайд этиш керак, ЎзПФЛ стадионлар бўйича талабни босқичма-босқич ошириб бориши натижасида Суперлига ва ҳатто Про лига ўйинлари ҳам аввалгиларидан сифатлироқ майдонда ўтяпти. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ Самарқандда ҳам замонавий талабларга жавоб бера оладиган футбол майдони бўлиши учун ҳаракатларни бошлаган. 

Аввалроқ ЎзПФЛ "Металлург" футбол клуби 2023 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб ўз учрашувларини Бекободдаги стадионда ўтказа олмаслиги ҳақида маълумот берганди. Гап-сўзларга кўра, Навоийдаги футбол майдони ҳам сентябрь ойидан бошлаб таъмирлаш учун ёпилади. Ўз навбатида, май ойида Жиззахдаги стадион қайта фойдаланишга топширилади. Сентябрдан бошлаб Андижон ва Олмалиқ шаҳарларидаги стадионлар ҳам тайёр ҳолатга келиши кутиляпти.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia