
Фарғоналиклар Ониянинг хизматидан иккинчи даврада фойдаланишни режалаштириб турган бир пайтда 29 ёшли ҳимоячи яна тиббий текширувдан муваффақиятли ўта олмаган. Олинган норасмий маълумотларга кўра, Девидга агарда Футбол-МЕД иккинчи даврада ҳам майдонга тушиш учун руҳсат бермаса, футболчи келгуси фаолиятини қўшни Қозоғистон чемпионатида давом эттириши мумкин.