Эшитдик-да! Азизбек Турғунбоев "Пахтакор"га ўтмоқда. Бунинг сабаби бор
27 янв 2021 18:55
Янгиликлар
Эшитдик-да! Азизбек Турғунбоев "Пахтакор"га ўтмоқда. Бунинг сабаби бор
Наманганнинг "Навбаҳор" клуби ярим ҳимоячиси Азизбек Турғунбоев фаолиятини бошқа клубда давом эттиради.
Эшитишимизга қараганда Турғунбоев Тошкентнинг "Пахтакор" клубига трансфер қилинади. Ярим ҳимоячининг "Навбаҳор" билан 2023 йил охиригача шартномаси бор ва "Шерлар" уни сотиб олишмоқчи. Трансфердан тушган пулларни Наманган клуби собиқ мураббийлар олдидаги қарзларни тўлашга сарфлайди. "Навбаҳор"нинг россиялик Алексей Беленков ва Андрей Канчельскис олдида қарзлари мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, "Шерлар" 2019 йил аввалида ҳам Азизбек Турғунбоевни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган. Бироқ бу ўтиш амалга ошмаган ва якунда футболчининг ўзи, Илҳом Мўминжонов ва Жаъфар Ирисметов маълум муддатга футболдан четлатилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"
Фикрлар