Эшитдик-да: Андрей Шипилов "Пахтакор" бош мураббийи бўлади

Narzulla Saydullayev
24 июн 2015
Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлгач, биринчи даврадан сўнг "Пахтакор"даги ўз лавозимини топшириши маълум бўлди.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, агар жамоанинг молиявий ҳолати ўнгланмаса ва чет элдан мураббий олиб келиш имкони бўлмаса, унда жамоани Андрей Шипилов бошқаради. 2007 йилдан бери "Пахтакор"да фаолият олиб бораётган мутахассис, жамоанинг жисмоний ҳолатига жавоб бериб келаётганди.

"Пахтакор" футбол мактабида таҳсил олган Шипилов, футболчилик фаолиятининг аксар қисмини "Андижон" клубида ўтказган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia