Эшитдик-да! Алишер Салимов "Сўғдиёна"ни тарк этди

Оқил Абдубарноев
7 дек 2023
Ҳимоячи ҳозирда таклифларни кўриб чиқмоқда.

Championat.asia сайтига маълум бўлишича, "Сўғдиёна" ҳимоячиси Алишер Салимов клубни тарк этган ва ҳозирда бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли футболчи ўтган мавсум жиззахликлар таркибида жами 26 ўйинда майдонга тушиб, 4 та голли узатма амалга оширган.

Аввалроқ "Сўғдиёна" Аброр Исмоилов ва Сардор Собирхўжаевга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia