UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  4 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  4 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  16 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  4 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  6 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  168 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  1 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  6 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0

Эртанги қуръа ташлаш маросимида Сами Ал Жабер ва Парк Жи Сун қатнашади Янгиликлар

Эртанги қуръа ташлаш маросимида Сами Ал Жабер ва Парк Жи Сун қатнашади

Эртага Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг 3-босқичи учун қуръа ташлаш маросми бўлиб ўтади.

“Mandarin Oriental” меҳмонхонасида бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 13:30да бошланади. Унда 12 терма жамоа ЖЧ-2018 саралаши 3-босқичи учун ўз рақибларини билиб олишади. Жамоалар 6тадан икки гуруҳга бўлинган ҳолда ЖЧ-2018 финал босқичи йўлланмаси учун курашни давом эттирадилар. Қуръа ташлаш маросимида Осиёнинг машҳур футболчилари Сами Ал Жабер ва Парк Жи Сун қатнашишади.

"Жаҳон чемпионатига чиқиш ҳар қандай футболчининг орзуси ҳисобланади. Ишончим комилки барча 12 жамоа Россиядаги мундиалга бориш учун қўлларидан келган ишни қилишади", - дейди Жанубий Корея терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Парк Жи Сун.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси қуръа жараёнида Саудия Арабистони билан бирга 3-саватдан жой олади ва бу жамоа билан тўқнаш келмайди.

Биринчи саватча
Эрон ва Австралия

Иккинчи саватча
Жанубий Корея ва Япония

Учинчи саватча
Саудия Арабистони ва Ўзбекистон

Тўртинчи саватча
БАА ва Хитой

Бешинчи саватча
Қатар ва Ироқ

Олтинчи саватча
Сурия ва Таиланд

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика