22 март куни ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги ўйин ўтказилади. «Сўғдиёна» «Олмалиқ» жамоаси билан ўтадиган учрашувга аъло кайфиятда, йўқотишларсиз бормоқда. Таркибдаги барча футболчиларнинг жисмоний ҳолатлари ўз жойида. Азалдан бир-бирига ноқулай рақиб ҳисобланган ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинлар анча қизиқарли баҳсларга бой бўлиб келган.
Умид қиламизки, 23 март соат 17:00 да Олмалқдаги янги фойдаланишга топширилган стадионда бўлиб ўтадиган учрашув ҳам ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Барча футбол мухлисларни «Олмалиқ» - «Сўғдиёна» учрашувини стадиондан туриб кузатишга чорлаб қоламиз!