

Футболчининг ўзи Ҳиндистонда ўтган тақдирлаш маросимида иштирок эта олмагани боис совринни ҳали олмаганди.
"Достонбек Ҳамдамовга бериладиган “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” соврини 13 январда ўйиндан кейинги матбуот анжуманида топширилиши кутилмоқда", - деб ёзади ЎФФ матбуот котиби Санжар Ризаев твиттердаги ўз саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, эртага Ўзбекистон олимпия терма жамоаси U23 Осиё чемпионати 1-турида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади.



