Эртага Чемпионлар лигасида янги рекорд ўрнатилади
16 сен 2013 14:29
Янгиликлар


Эртага Чемпионлар лигасида янги рекорд ўрнатилади
“Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти, эртага “Галатасарой” билан бўладиган Чемпионлар лигаси доирасидаги баҳсда олтинчи клуб билан иштирок этади ва бу билан ўзига хос рекордни ўрнатади.
Мадрид клуби Карло Анчелотти қўл остида мазкур Европа мусобақасида қатнашаётган олтинчи клуб бўлади. Бу кунгача Анчелотти “Парму”, “Ювентус”, “Милан”, “Челси” ва “ПСЖ” клублари билан ушбу мусобақада қатнашган.
Бундан ташқари яна бир нечта мураббий Чемпионлар лигаси мусобақасида тўрт ва ундан ортиқ клублар билан қатнашгани бўйича рўйхатга киритилган: Рафаэль Бенитес (5), Рональд Куман (5), Клаудио Раньери (5), Фабио Капелло (4), Мирча Луческу (4), Жозе Моуринью (4) ва Мануэль Пеллегрини (4).
“Галатасарой” ва “Реал Мадрид” клублари ўртасидаги баҳс Истамбулда Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.

Фикрлар