Эрреранинг ПСЖда қанча маош олиши маълум бўлди

Mirjalol Normatov
5 июл 2019, 00:14
Ярим ҳимоячи Андер Эррера ПСЖ билан 5 йиллик шартномага имзо чеккани борасида олдинроқ хабар бергандик.

Испаниялик футболчи ПСЖда қанча маош олиши маълум бўлди. Унга кўра, у ҳафтасига 350 минг евро маош олади. Шунда унинг йиллик маоши 18 миллион еврони ташкил қилади.

Эррера "Манчестер Юнайтед"дан эркин агент сифатида кетди. Раҳбарият у билан шартномани узайтириш борасида музокаралар ҳам ўтказмаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal