Эррера: "ПСЖ ЕЧЛни юта олмаса, буни омадсизликка йўйса бўлади"

Mirjalol Normatov
16 авг 2020, 12:37
ПСЖ хавбеки Андер Эррера ЕЧЛ 1/2 финали доирасидаги "Лейпциг"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Агарда ЕЧЛни юта олмасак, буни омадсизликка йўйса бўлади. Биз ушбу мавсумда фантастик натижаларга эришдик - 4та совринни қўлга киритдик.

Халқаро майдонда эса сенсацион натижалар кўпайиб кетди. Албатта, "Лейпциг" ёки "Лион" каби жамоаларни ярим финалда кўриб, кўпчилик ажабланди.

ПСЖ - юқори даражадаги жамоа. Шу боисдан ярим финалда ғалаба қозониш имкониятимиз юқори. Рақиблар эса бизга қарши босимсиз ўйнашади. Шу боисдан улар доим хавфли бўлишади", - деди Эррера.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: psg.fr