Эррера Мексика терма жамоасидаги фаолиятини давом эттиради

Aziz Tukhtamuradov
12 июл 2014, 16:44
Мексика терма жамоаси бош мураббийи Мигель Эррера янги шартнома имзолайди.

Ҳозирча, шартнома имзолангани йўқ. Лекин, Мексика ФФ президентининг айтишича, томонлар ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлар.

"Эррера билан шартномани узайтиришимизга ишонаман. У билан ҳамкорлик Россиядаги ЖЧгача узайтирилади.

У терма жамоада ажойиб иш олиб борди. Қисқа вақт ичида жамоани бирлаштира олди. У таътилдан қайтганидан сўнг музокараларни бошлаймиз", - дейди Мексика футбол федерацияси президенти Хустино Компеан.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru