Эррера марказий ҳимояда ўйнагани борасида фикр билдирди
Mirjalol Normatov
2 сен 2018, 15:56
АПЛнинг 3-тури доирасида "Тоттенхэм"га қарши учрашувда "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Андер Эррера мудофаа чизиғида ҳаракат қилди.
"Манчестер Юнайтед" учун барчасига тайёрман. Бу ердагилар исташса, ҳимояда ҳам ўйнайвераман. Тўғри, ўйинимизда камчиликлар бордир. Бироқ шуни айта оламанки, барчаси яхши бўлади", - деди Эррера.