

"Персеполис" ва "Истиқлол" жамоалари иштирокидаги дерби учрашуви Қатар мамлакатида ўтказилиши мумкин. Ҳисоб бўйича 102-дербининг бошқа давлатда ўтказилишига сабаблар бор.
Илк навбатда, бу ўйиннинг телевизион томошабинлари анчагинани ташкил қилади ва Қатарда телетрансляция идеал тарзда амалга оширилади. Иккинчидан, Қатардаги ВАР тизими Эронникидан кўра яхшироқ ва учрашувда англашилмовчилик ҳолатлари камроқ бўлади.
Айни дамда ушбу жамоалар Эрон чемпионати турнир жадвалида 2 ва 3-ўринларни эгаллаб туришибди.



