

Ушбу клуб сафига Эрон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Али Карими кўчиб ўтди. "Ал Дуҳайл" сафида бошқа бир эронлик Рамин Резаиан тўп тепиб келаётганди, бироқ у "Ал Дуҳайл"ни тарк этди. Шундан сўнг қатарликлар Али Карими билан шартнома имзолашди.
Али Карими "Қатар СК" шарафини ҳимоя қилиб келаётганди, эндиликда ижара асосида "Ал Дуҳайл"да ўйнайдиган бўлди. Бу футболчига "Истиқлол" ҳам жиддий қизиқиш билдирганди.





