

Унга учта клубдан жиддий таклиф тушганди: Туркиянинг "Ризеспор", Италиянинг "Торино" ва Киевнинг "Динамо"си. Бироқ дарвозабон ҳозирги жамоаси "Персеполис"да қолишни афзал билди.
Дарвозабон Теҳрон гранди сафида қолишни Осиё чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни хоҳлаётгани билан изоҳлади. "Персеполис" ОЧЛ чорак финалида Қатарнинг "Ал Дуҳайл" клубига қарши баҳс олиб боради. Маълумки, Бейранванд ЖЧ-2018да жуда яхши ўйин намойиш этди.



