UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16"Комо" "Бавария"нинг ёш иқтидори билан шартнома имзолади  0 18:55ФИФА "Қизилқум" клубига нисбатан белгиланган трансфер тақиқини олиб ташлади  1 18:34"Сурхон" собиқ устози Баҳрайннинг 5 карра чемпиони бош мураббийи бўлди  6 18:17Илгиз Танташев бригадаси Олимпиада 3-турида ишлайди  4 17:55"Динамо" Майкон Дуглас билан бир ярим йиллик шартнома имзолади  3 17:41Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчиси легионерга айланиши мумкин  12 17:31Ўзбекистон U-16 Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этади  1 17:15Расман: Элдорбек Суюнов - “Навбаҳор” футболчиси!  13 16:55"Бунёдкор" Абдунабиев, Итсуки Урата ва Луис Качоррини рўйхатдан ўтказди   1 16:34"Машъал" 4 нафар футболчини таркибга қўшиб олди  2 16:20"Нефтчи" футболчиси БАА чемпионатига йўл олди  3 16:03"Милан" Италия ўсмирлар футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 15:40Фабрицио Романо: Бугун Эмерсоннинг "Милан"га трнасфери ҳал бўлади  1 14:47Париж-2024. Ўзбекистон эртага Доминикан Республикасига қарши кўк либосда ўйнайди  25 14:29Эндрик "Реал"да 9-рақамда тўп тепмоқчи. Мбаппе 10-рақамни олгач, у ниятига етишига ишонмоқда  1

«Эронда реванш олинадими?», Диёр Имомхўжаевнинг Бабаянга мурожаати ёхуд «Эрудит Спорт»да ўқинг! Янгиликлар

«Эронда реванш олинадими?», Диёр Имомхўжаевнинг Бабаянга мурожаати ёхуд «Эрудит Спорт»да ўқинг!

Теглар :  Эрудит Спорт
Мамлакатимизнинг етакчи спорт нашрларидан бири «Эрудит Спорт»нинг 8 июнь, пайшанба куни сотувга чиқадиган янги сони анонси билан таништирамиз.

Одатдагидек, газетанинг №46-сонида ҳам долзарб мавзулар кўтарилган. Айниқса, Эрон – Ўзбекистон ўйинига катта урғу берилган.

«ЖОНЛИ ИЖРОГА ТАЙЁРМИСИЗ, БАБАЯН?»
Газетанинг кириш қисмидаги 2-саҳифада журналист Диёр Имомхўжаев ўз мақоласи билан чиқиш қилиб, Эрондаги ўйин олдидан миллий терма жамоамизнинг муҳим паллалардаги ғалабаларини эслаб, Самвел Бабаянга мурожаат этган.
«Марҳамат, жаноб Бабаян, навбат сизники…» дея якунланган мақолани албатта ўқинг!

«КЕЛАЖАК ҚАЧОНДАН БОШЛАНАДИ?»
Худди шу сарлавҳали мақола билан кириш қисмидаги 3-саҳифада эса таниқли журналист Хайрулла Ҳамидов чиқиш қилган. Эрондаги ўйин олдидан журналист фақат ўзига хос бўлган таъсирли мақола ёзган.
«Ўзбекистон терма жамоаси олдида мавсумнинг энг зўр ўйини турибди. Ё бор қиладиган, ё йўқ қиладиган… Мен ҳозир бошқа масалага эътибор қаратмоқчиман. Бу масала яқинда кимдирлар томонидан қўзғалиб қолиши мумкин. Шу қадар чигал ва айёр мавзуки, уни турли даврларда турли одамлар гапиришга одатланишган. Лекин уларнинг ўша гаплари ўша пайт учун мутлақо холис бўлмайди…» Хайрулла Ҳамидов ким ва нималар ҳақида гапирган. Газетада ўқиб, билиб оласиз.

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТРАНСФЕР НАРХИ КЎТАРИЛГАН 6 ФУТБОЛЧИСИ
Нашрнинг 4-5 саҳифаларида Ўзбекистон терма жамоасининг трансфер баҳоси кўтарилган 6 футболчиси ҳақида мақола берилган. Инфографика асосида берилган мақолада футболчиларнинг 2016 ва 2017 йилдаги трансфер баҳоси таққосланиб, термамиз футболчилари неча минг еврога қимматлашгани эълон қилинган. Бу қайси футболчилар ва уларнинг трансфер нархи қанча? Усмон Ибодов таҳлили асосида тузилган рейтинг сизни беэътибор қолдирмаслигига кафолат бор.

«ТЕҲРОНДА КИМ БАЙРАМ ҚИЛАДИ?»
6-саҳифада айнан ушбу сарлавҳали мақолада журналист Ўткир Жалолхонов Эронга қарши ўйин олдидан терма жамоалар имконияти, кучли ва кучсиз жиҳатлари, ўзаро ўйинлар ва тахминий таркиблар борасида ўз қарашларини илгари сурган. Бу борада жамоамизда устунлик етарлича.

АБРАМОВ САРКИСЯН БИЛАН ИШЛАЙДИМИ?
7-саҳифада эса Вадим Абрамов «ЭС»га интервью бериб, «Нефтчи»да иш бошлаши ва Эронга қарши ўйинлари борасида фикрларини баён этган. Ўз вақтида «Нефтчи»да Юрий Саркисяндан таклиф олиб, Фарғонада фаолият юритган Абрамов бу сафар Юрий Саркисянни «Нефтчи»га таклиф этадими? Вадим Абрамовнинг жавобини газетада ўқинг.

ТЕРМИЗДА КУРАШ БАЙРАМИ
8-9-саҳифаларда эса газета мухбири Каримберди Тўрамурод Термизда бўлиб ўтган Ат-Термизий номидаги кураш турнирини бош воқеаларини чиройли тарзда ёритиб келган. Чинданам, Термиздаги мусобақа ажойиб ва таассуротларга бой ўтган.

ЭРОН СЎНГГИ БОР МАҒЛУБ БЎЛГАН ЎЙИН
10-саҳифада эса Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон термасининг 2012 йилдаги Теҳронда қозонган ғалабаси эсланган.
Энг қизиғи шуки, орадан 5 йил ўтиб ҳам, Улуғбек Бақоевдан кейин бошқа ҳеч бир футболчи ЖЧ охирги саралаш босқичида Эрон дарвозасига ҳаттоки гол ура олмаган!

«ОСИЁ ЙЎЛБАРСЛАРИ»НИНГ КУЧИ НИМАДА?
11-саҳифадаги ушбу мақолада форсларнинг бугунги кундаги энг кучли ва энг хавфли беш футболчиси ҳақида тўлиқ маълумот берилган. Сардор Азмун ва унинг шериклари билан тўлиқ танишиш мумкин.

КАТТА ЎЙИН ОЛДИДАН КИЧИК «РЕПЕТИЦИЯ»
3353 томошабин ташриф буюрган Ўзбекистон – Таиланд (2:0) ўйини атрофидаги ва ичидаги воқеаларга шарҳ бериб ўтилган.
Шарҳ якунида савол туғилган: Бундай ўртоқлик ўйинларда ҳам Сергеев, Андреевлар билан чекланилса, таклиф этилган янги футболчилар қачон синовдан ўтказилади? Чинданам, ўринли савол, шундай эмасми?

ПРОФЕССИОНАЛЛИК
Журналист Улуғбек Раҳмонқулов «Реал»нинг Чемпионлар Лигасидаги ғалабаси ва Зидан, Роналду, Буффоннинг проффесионаллиги борасида ўз услубида мулоҳаза юритган. «Реал» ва «Юве» мухлислари мутолаа қилишлари шарт.

«ОЛТИН ТЎП» МАСАЛАСИДА ЭНДИ МУНОЗАРАГА ҲОЖАТ ЙЎҚ»
Газетада Криштиану Роналдунинг финалдан кейин испан нашрига берган интервьюси ҳам жой олган. Қолаверса, амирлик Умар Абдулраҳмон ва португал афсонаси Луиш Фигулар билан интервьюларни ўқишингиз мумкин.

МЕССИ НЕЙМАРГА, ФРАНЦИЯ АНГЛИЯГА ҚАРШИ
Ҳафтанинг муҳим ўйинлари превьюсида терма жамоаларнинг ўйинлари ўрин олган. Бу ҳафтада ажойиб ўйинлар кўп. Жумладан, Месси Аргентинаси Неймарнинг Бразилиясига қарши саф тортади.

ШУНИНГДЕК…
Европа ва жаҳон футболига оид энг муҳим воқеаликлар шарҳи, трансферлар, рейтинглар, ўйинлар ва долзарб мавзулар, энг қизиқарли мақолалардан ҳам баҳраманд бўлиш имконияти сизда мавжуд.

ДАРВОҚЕ… ЗИДАН ИЗИДАН…
Газетани ёпиб берувчи сўнгги 48-саҳифадаги «Офсайд» рукнида Диёр Имомхўжаев «Реал»нинг ЕЧЛ ғолиблиги ҳақида «Зидан изидан» мақоласи билан чиқиш қилган:
«…Кардифф ҳаммасини жой-жойига қўйди. Кришти дунёнинг энг кучли ҳимоясини икки марта ёриб ўтди. “Ювентус” бутун турнир давомидаги 12 та учрашувда 3 та гол ўтказса-ю, фақатгина “Реал”нинг ўзидан 90 дақиқа ичида 4 та гол қабул қилиб олса — бунинг тасодиф эканига кимни ишонтириш мумкин? Финал 1 та ўйиндан иборат эканини ҳамма билади, “Ювентус” ҳам. Ўша кеча Аллегри ва жамоасининг куни эмасди, дейдиган ўйин кўрмадик. “Реал” тарихга кирган куни рақибидан очиқчасига устун бўлганини бирга томоша қилдик, шундай эмасми?...» - дейилади мақолада. Шубҳасиз, ушбу мақола билан Диёр Имомхўжаев «Реал» мухлислари кўнглини топа олган.

Биз шу ерда тўхтаймиз. «Эрудит Спорт» газетасини харид қилиб, афсусланмаслигингизга кафолат бера оламиз. Газетани 8 июнь, пайшанба кунидан шаҳар ва туманингиздаги матбуот дўконлари ва хусусий газета тарқатувчилардан сотиб олишингиз мумкин. Футболга бўлган чанқоғингиз қондирилишига ишонамиз. Шошилинг!

«Эрудит Спорт» газетаси №46-сони муқоваси:


Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика