UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  0 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  4 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  4 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  11 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  74 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0 19:37Мбаппенинг онаси "Реал"да асосий таркибдаги 8 нафар ўйинчидан кўпроқ пул топади  12 19:15"Динамо" "Зенит"дан минимал ҳисобда енгилди  3 18:35"Ғазалкент" Про лига учун талаб этилган ҳужжатларни расмийлаштирди  2 18:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Ривожланиш Кубогида қатнашади  4 17:32"Зенит" Дураннинг трансферини эълон қилди  5 17:13United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигасига қуръа ташланди  7 17:11"Хоразм" Лерининг дубли эвазига Швейцария жамоасини мағлуб этди  5

Эрон ёки Австралия, қай бири хавфли? Янгиликлар

Эрон ёки Австралия, қай бири хавфли?

U-20 Осиё Кубоги. Дастлабки чорак финалчилар маълум.

Юртимиз бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати қизғин паллага кириб бормоқда. Бироз олдин «Б» гуруҳида 3 тур ўйинлари якунланди. Сўнгги турда ғалаба қозонган Австралия ва Эрон термалари плей-оффга йўл олишди. Дастлабки икки турда ғалаба қозонган Виетнам ёшлари гуруҳда қолиб кетишди. Биласиз мусобақа регламентига кўра «А» гуруҳида 1 ўринни қўлга киритган жамоа «Б» гуруҳи 2 ўрин соҳиби билан ва мос равишда «А» гуруҳида 2 ўринни эгаллаган терма «Б» гуруҳи пешқадами билан чорак финалда Жаҳон Чемпионати йўлланмаси учун баҳс олиб боради. Вакилларимиз бироздан кейин сўнгги тур доирасида Индонезия ёшларига қарши баҳс олиб боришади. Ғалаба ёки дуранг термамизнинг гуруҳдаги пешқадамлигини сақлаб қолади. Агарда 3 вариант содир бўлса ва Ироқ Сурияни мағлуб қилса регламентга биноан голлар нисбатига қаралади (ўзаро ўйинларда жамоалар бир бирини мағлуб қилгани учун).


Эрон ёки Австралия.

Дастлаб  Эрон хусусида тўхталсам. Эрон жисмоний ва техник томонлама кучли жамоа. Форслар гарчи Австралияга мағлуб бўлган эрсаларда, аслида гуруҳнинг энг кучли жамоаси. Қуйида Австралия – Эрон ўйини статистикаси.


Статистикага таянсак Эрон ҳақиқатда гуруҳда энг кучлиси. Аммо, ЖЧни мақсад қилган терма учун Эрон ҳам Австралия ҳам бирдай рақиб.


«Б» гуруҳидаги жойлашув ҳақида.


Тўғри, Австралия Эронни ютган ва тўплар нисбатида ҳам устунлик «кенгурулар» томонда. Агарда гуруҳда жамоаларнинг очколари тенг келиб қолса ўзаро ўйинларга эътибор қаратилади (Қатар ҳисоб-китобдан чиқади). Ўзаро ўйинлардаги тўплар нисбати эса Эронда +1, Австралияда 0 ва Виетнамда -2. Сўнгги турда Қатар устидан қозонилган 9-1 ҳисобидаги ғалаба Австралияга устунлик бермайди. 

Йигитларга омад ёр бўлсин

Жалолиддин Халилов.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика