

Скокич 2013 йилдан бери Эроннинг турли клубларини бошқариб келаётган эди.
Унинг сўнгги иш жойи "Санат Нафт" клуби бўлган. Аниқроғи, Скокич ушбу клубни 2019 йилнинг июлидан бери бошқариб келаётган эди.
Мутахассис бундан олдин "Хонех бе Хонех", "Фулад" ва "Малаван" каби Эрон клубларида ҳам ишлаган.




